28 сентябрга ўтар кечаси “қизил” Ойни кўриш мумкин бўлади

Жаҳон 27 Сентябрь 2015 9330

28 сентябрга ўтар кечаси табиатда кам кузатиладиган ҳодиса – “қизил” Ойни, яъни ойнинг тўлиқ тутилишини кўриш мумкин бўлади. Ой бу лаҳзада Ерга максимал даражада яқин жойлашади, яъни перигейида бўлади. Сайёрамиз сояси Ойга туша туриб, унинг кўринадиган сиртини тўсади ва бу Ойга “қизил” тус беради.

Москва планетарийсида маълум қилинишича, “қизил Ойни” Россиянинг ғарбий ва марказий туманлари ва МДҲ давлатлари аҳолиси кўришлари мумкин бўлади.

“Москваликлар Ой тутилишини деярли тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин бўлади”, дейилмоқда планетарий сайтида.

Бироқ бунинг учун тонготар пайтида уйғониш керак бўлади.

NASA’нинг маълум қилишича, бу табиий ҳодиса бир неча ўн йилларда бир марта содир бўлади. Охирги марта одамлар бундай ҳодисани 1982 йилда кузатгандилар. Кейинги бундай ҳолат 2033 йилда содир бўлади.

Ушбу ҳодиса Ой Ер соясига кирганда содир бўлади. Ер билан Ой орбиталари текисликлари ўртасидаги бурчак 5 градусни ташкил қилгани учун, “қизил Ой” эффекти ҳосил бўлиши учун Ой ўз орбитаси ва Ер орбитаси текисликлари туташган жойда бўлиши керак бўлади.
NASA бу ҳодиса қандай юз беришини кўрсатувчи видеони чоп этди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6697 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24188 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56228 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38782 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 537 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 887 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 846 Спорт
Кўпроқ янгиликлар