Нью-Жерсида американча футбол бўйича "Уоррен Хиллс" номли жамоа аъзоси Эван Мюррей ўйин вақтида рақиб билан тўқнашувда олган жароҳати туфайли оламдан ўтди. Бу воқеа "Саммит" коллежи жамоаси билан кечган учрашув пайтида содир бўлган. Бу ҳақда Daily News хабар берди.

Ушбу тўқнашувдан кейин 17 ёшли спортчи ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб борилган. Кўрилган зарур чораларга қарамасдан у ўзига келмасдан вафот этган.

Унинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани текширувлардан кейин аниқланади.