Арманистон президенти: Суриядаги инқироз туфайли мамлакатга 16 минг арман қайтиб келди

Жаҳон 27 Сентябрь 2015 2456

Арманистон президенти  Серж Саргсян мамлакат Суриядаги вазиятдан хавотирланаётганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Саргсян бу ҳақда арманлар геноцидининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштириш давлат комиссияси йиғилишида айтиб ўтди.

“Биз Сурияда давом этаётган тўқнашувлар ва кундан-кунга ёмонлашиб бораётган гуманитар вазиятдан қаттиқ хавотирдамиз”, деб таъкидлаб ўтди Саргсян.

Саргсяннинг таъкидлашича, “Алеппода ишлаётган Арманистон бош консуллиги – Суриядаги ягона димпломатик ваколатхона ва Дамашқдаги элчихона Арманистон ҳукуматининг суриялик арманлар муаммосини доимо диққат марказида ушлаб туришидан далолат беради”. 

Саргсян Суриядаги можаро бошлангандан бери Арманистонга 16 минг арман келганини айтди.

Арманистон давлат комиссияси минтақадаги террорчиларнинг ҳаракатларини қоралади ва халқаро ташкилотларни бундай фожиали вазиятга тушиб қолган халқларга тўлиқ кўмак кўрсатишга чақирди.

Кўпроқ янгиликлар