БМТ бош котиби Пан Ги Мун болалар ва аёлларда олдини олиш мумкин бўлган касалликлар билан курашишга йўналтирилган халқаро дастурнинг ишга туширилишини эълон қилди. Дастлабки босқичда давлатлар ушбу ташаббус учун 25 млрд доллар ажратишади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

“Мен бугун ишга туширилишини эълон қиладиган аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлиги бўйича глобал стратегия кучли ва соғлом жамиятларни қуришга ёрдам беради. Биз ҳамкорлигимиз аниқ натижаларни олиб келиши мумкинлигини намойиш қилдик. БМТнинг бутун тизими билан бирга мен бизлардан энг заифларимизнинг ҳаётини сақлаш ва яхшилашга ҳамон қатъийликка эгаман”, деб айтди Пан Ги Мун.

БМТ маълумотларига кўра, дастур учун АҚШ (3,3 млрд доллар), Канада (2,6 млрд доллар), Швеция (2,5 млрд доллар), Германия (1,3 млрд доллар), Норвегия (420 млн доллар), Нидерландия (326 млн доллар) ва Жанубий Корея (300 млн доллар) маблағлар ажратди.

Яна 6 млрд доллар моддий кўмак сифатида ажратилади. Бундан ташқари, шунга ўхшаш дастурлар доирасида ажратилган пуллар ҳам ҳисобга олинади.