Чикагодаги ўзбеклар Қурбон ҳайитини биргаликда нишонлади

Жамият 27 Сентябрь 2015 5041

24 сентябрь куни Чикаго шаҳрида яшаётган ўзбеклар ҳам бутун дунёдаги барча мусулмонлар қаторида Қурбон ҳайити байрамини нишонлашди.

Қуръон тиловати билан очилаган байрам кечаси исломий эслатмалар билан давом этди. Шунингдек, Чикаго ўзбек мактаби ўқувчилари ясаган санъат буюмлари қўйилган хайрия аукциони бўлиб ўтди. Аукциондан тушган маблағлар Чикаго ўзбек жамияти эҳсон қутисига ташланди.

Сўнгра болаларнинг Ўзбекистондаги қадриятлар ҳамда ислом дини бўйича билимларини синаш мақсадида савол-жавоб ўтказилди. Савол-жавоб қизғин руҳда ўтди ва болаларга совғалар тарқатилди.

Қолаверса, кеча давомида болаларга турли ўйинлар уюштирилди. Байрам охирида чикаголик ўзбеклар оқсоқоли Сирожиддин Насафий барчани дуо қилди ва барча ўзбекларга ватанни, динни, урф-одатни унутмаслик кераклигини эслатиб ўтди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар