Daily Мail: Клопп унга трансфер сиёсатида мустақиллик берилса, «Ливерпуль»да ишлашга рози

Спорт 27 Сентябрь 2015 1472

"Боруcсия Д" клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси бошқарувини ўз қўлига олишга қарши эмас. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Германиялик мутахассисга яқин бўлган манбаларнинг маълумотига кўра, Клопп таътилини якунлаб, мураббийлик фаолиятига қайтишга розилигини билдирган.

Бироқ, бунинг учун "Ливерпуль" раҳбарияти мутахассиснинг бир қатор шартларини бажариши лозим. Клопп жамоанинг трансфер ишларини тўлиқлигича ўз қўлига олишни истаяпти. Бундан ташқари, клуб раҳбари уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини талаб қилмоқда.

Нашрда қайд этилишича, "мерсисайдликлар"нинг амалдаги бош мураббийи Брендан Рожерс трансферлар бўйича ўзи истаганидек ҳаракат қила олмайди. Раҳбарият унинг розилигисиз Балотеллини трансфер қилган, у истаган ҳимоячи Эшли Уильямсни эса олиб бермаган.

Бундан олдинроқ, Клоппнинг Англияда ишлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар