Жанубий Корея ҳукумати КХДР фуқаролари бўлган ҳамда ўз ҳудудига қочиб ўтган 688 кишининг шахсини ва айни вақтда қаерда яшаётганини аниқлаш учун иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Корея Республикаси Бирлашиш ишлари вазирлиги маълумотларига асосланиБ, ТАСС нашри хабар берган.

Тахмин қилинишича, 664 нафар шимоллик Жанубий Кореядан ҳам чиқиб кетган ва саёҳатини бошқа юртларда давом эттирган. Сеулдагиларнинг маълум қилишича, айни вақтда Корея Республикаси ҳудудида КХДРдан қочиб келган 26 мингга яқин киши яшамоқда.

Шунингдек, жанубдаги қамоқхоналарда 22 нафар шимоллик қочқин ўзига белгиланган муддатни ўтамоқда, яна 14 нафар шимоллик ўз юртига қайтиб кетган.

Агентлик маълумотларида қайд этилишича, шимоллик қочқинлар жанубда ўзларини қулай ҳис қилишмайди ва доимий равишда маҳаллий аҳолининг таҳқирлашларига дуч келиб туради.