Канадада биринчи марта террорчилик учун судланган мамлакат фуқароларини фуқароликдан маҳрум қилишга ижозат берувчи қонун қўлланди, деб хабар бермоқда National Post нашри.

Бу қонун таъсирига тушган биринчи шахс 2006 йилда Торонто марказида юк машинасини портлатган террорчилик гуруҳига бошчилик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига тортилган Амар Закариё бўлди.

Канада мудофаа вазири Жейсон Кенни ҳукумат Закариёнинг фуқаролигини бекор қилганини тасдиқлади ва бу ҳолат одамларни Канада ҳукуматининг террорчиликка қарши курашдаги ниятлари жиддий эканини англашларига мажбур қилишига умид билдирди.