Каталонияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 27 Сентябрь 2015 4113

Испаниянинг Каталония мухтор вилоятида парламент учун сайловлар бошланди. Экспертлар ушбу сайловни мустақиллик референдумининг муқобили сифатида эътироф этишмоқда.

Маҳаллий сиёсатчиларнинг фикрига кўра, сайлов натижасида Испаниядан ажралиб чиқиш тарафдорлари парламентда 68тадан ортиқ ўринни қўлга киритса, мустақиллик учун ҳаракатлар бошланади. Воқеалар ривожи режадагидек кечса, 18 ойдан кейин Каталония мустақиллик эълон қилиши мумкин. Испания ушбу вилоятининг ўзидан ажралиб чиқиши тўғрисидаги плебисцитни (жуда муҳим масалани ҳал қилишни умумхалқ овозига қўйиш, референдум) тан олмай келади.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 09:00да очилиб, кеч соат 20.00да ёпилади. Каталонияда сайлов ҳуқуқига 5,5 млн одам эга бўлиб, улардан 200 мингдан камроғи хорижда яшайди.

Вилоятда қарийб 2697 сайлов участкалари фаолият юритади. Шундан 1607таси Барселонада жойлашган. Сайлов жараёнини Европанинг 11та давлатидан келган депутатлар ва Лотин Америкаси вакиллари кузатиб боради. Шунингдек, 180 давлатдан 550га яқин ОАВ вакиллари овоз бериш жараёнини ёритиб бориш ҳуқуқини қўлга киритган.

Сайлов жараёни хавфсизлигини таъминлашга 8,1 минг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари жалб этилган.

Парламент 135 ўриндан иборат бўлиб, у умумий ёпиқ овоз бериш орқали амалга оширилади. Асосий ўринлар 4та ҳудудга ажратилган бўлиб, улар - Барселона (85 ўрин), Таррагона (18), Жирона (17) ва Льейдадан (15) иборат. Сайловда 1281 нафар номзод иштирок этмоқда.

Сайловнинг дастлабки натижалари 27 сентябрь куни кечаси эълон қлиниб, унинг якуни 4 октябрда маълум қилинади.

Сўровномалар натижаларига кўра, парламентдаги ўринлар учун асосан 6та сиёсий куч кураш олиб боради. Сайловга 40та сиёсий гуруҳлардан вакиллар ўз номзодларини қўйган. Асосий кучлар сифатида Junts pel Si коалицияси (Артур Маснинг "Демократик Каталония" (CDC), ва Ориол Жункерас раҳбарлигидаги "Каталон сўл республикачилари"), "Миллий бирлик" (CUP), "Фуқаролар", Каталония социалистик партияси, Catalunya Si que es Pot коалицияси ("Каталония, ҳа, бу мумкин", ва Podemos партиясини бирлаштирган), Миллий партия кабилар қаралмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар