KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг муҳокамабоп хабарлари (21-27 сентябрь)

Жаҳон 27 Сентябрь 2015 9642

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (21-27 сентябрь) рўй берган энг муҳокамабоп хабарларини такроран ҳавола этамиз.

“Жинсий жиҳод” қурбонлари Ўзбекистонга қайтмоқда>>

Сурия ва Ироқ ҳудудида фаолият юритаётган турли радикал гуруҳлар, биринчи навбатда ИШИД сафларига “жинсий жиҳод”ни амалга ошириш мақсадида қўшилган ўзбекистонлик аёллар алданганларини тушуниб, ўз юртларига қайтмоқда. Бу ҳақда журналист Марҳабо Норметова ёзмоқда.

Самарқанднинг айрим тунги клубларида вояга етмаганлар ишлаётгани маълум бўлди>>

Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клублар бўйлаб ўтказилган навбатдаги рейдлар кўплаб қонунбузарлик ҳолатларини юзага чиқарди. Бу ҳақда вилоят прокурори Баҳодир Деҳқонов маълумот берди.

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида порахўр ўқитувчилар қўлга олинди>>

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг ҳудудий бўлинмалар ўтказган тадбирлар давомида республиканинг бир қанча ҳудудларида порахўр ўқитувчилар жиноят устида қўлга олинди.

Роғун Тожикистоннинг катта муаммосига айланиши мумкин>>

Таҳлилчи Мурод Аброров интернет сайтларига жойлаштирилган мақоласида Роғун ГЭСи лойиҳаси Тожикистон учун келажакда катта муаммога айланиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Эрон ОАВи: БАА шаҳзодаси Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлган>>

ОАВда пайдо бўлган хабарларга кўра, 19 сентябрь куни оламдан ўтган Дубай амирининг катта ўғли, шаҳзода шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтумнинг вафотига аввал айтилганидек юрак хуружи сабаб бўлмаган. Эроннинг "Фарс" ахборот агентлиги хабар беришича, у Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида ҳалок бўлган.

WSJ: Путин ва Обама “ақл тўплаш” сўзларини ҳар хил тушунишади>>

Россия ва АҚШ президентлари, “афтидан, “ақл тўплаш” сўзларини ҳар хил тушунишади”, дейилади The Wall Street Journal газетасининг муҳаррирлик мақоласида.

Муниса Ризаева мухлисларига “кўрпасига қараб оёқ узатиш”ни тавсия қилди>>

Хонанда Муниса Ризаева интернетда яна бир жанжалга аралашиб қолди.
Ўтган ҳафта унинг Instagram’даги саҳифаси баҳс-мунозараларга тўлиб-тошди.

Ҳилол Насимов: Муҳаммад Юсуфни билмайдиган режиссёр халққа нима бера олади? >>

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Ҳилол Насимов хусусий киностудияларда олинаётган фильмларга ўз муносабатини билдириб, уларни, ҳар доимгидек, “савиясизлик”да айблади ҳамда намуна тарзида ўз фильмларини келтирди, деб ёзади "Даракчи" нашри.

Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жолининг 3 нафар суриялик етимни асраб олишига рози бўлмади>>

Голливуд актёри Брэд Питт ўз рафиқаси, актриса ва режиссёр Анжелина Жолининг яна 4 нафар етим болани асраб олиш бўйича билдирган таклифига розилик билдирмаган. RadarOnline нашрида ёзилишича, Жоли 4 нафар суриялик болани ўғил қилиб олмоқчи эди, лекин турмуш ўртоғи улардан фақат бирини қабул қилишга рози бўлган.

ОАВ: 2015 йилда селфига суратга тушиш вақтида ҳалок бўлганлар сони акулалар ҳужумидан вафот этганлардан ортиб кетди>>

22 сентябрь куни Mashable портали 2015 йилда селфига суратга тушиш вақтида ҳалок бўлганлар сони акулалар ҳужумидан вафот этганлардан ортиб кетганини хабар қилди. Биргина инглиз нашрларининг ўзида селфи тушишга уринишда оламдан кўз юмганлар ҳақидаги хабарлар сони очиқ денгизда акулар ҳамласидан вафот этганлардан кўпроқ эълон қилинган.

ОАВда “Сенга ошиқман” сериалига яна бир бор танқид тошлари ёғдирилди>>

“Оила даврасида” газетасида чоп этилган “Кўринмас уруш қурбони” номли мақолада Ҳиндистоннинг ўзбекистонлик блогерлар ва журналистларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган “Сенга ошиқман” сериали яна бир бор танқид остига олинди. 

Хитойлик муҳандис дунёдаги энг яхши лавозим эгаси сифатида тан олинди>>

“Яхши йигит, ёмон эмас” – муҳандис Чадэ-Мэнь Тан Google’да айнан мана шундай лавозимдадир. The Daily Mirror нашрининг ёзишича, бу интернет фойдаланувчилари томонидан дунёдаги энг яхши лавозим деб топилган.

Марказий Осиё давлатлари суриялик қочқинларни қабул қила оладими? Экспертлар жавоб берди>>

Душанба куни Британия парламентида чиқиш қилган лорд Десаи сурияликларнинг катта қисмини Марказий Осиё мамлакатларига кўчириш мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, БМТ билан ҳамкорликда қочқинларни Яқин Шарқдан Марказий Осиёга кўчириш мумкин.

ОАВ: келиннинг сепига 5 млн дан 50 млн гача сарфланмоқда>>

“Даракчи” газетасида тўй маросимларидаги исрофгарчиликлар танқидига бағишланган навбатдаги материал эълон қилинди. Унда таъкидланишича, қизларнинг сепига аталган сандиқларни тўлдиришнинг ўзига бугунги кунда 5-50 млн ўртасидаги маблағ сарфланмоқда.

Сурияда Қурбон ҳайити байрам сифатида нишонланмайди>>

Суриядаги мусулмонлар бутун дунё бўйлаб Қурбон ҳайити байрами бўлиб ўтадиган 24 сентябрь кунида мамлакатдаги сиёсий можаролар туфайли ҳалок бўлганлар хотираси учун байрам қилишмайди.  

Don Balon: Криштиану Роналду "Реал"ни тарк этишга қарор қилди>>

"Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мадридликлар сафини тарк этишни истамоқда.

Шумахернинг вазни 45 кг бўлиб қолди>>

"Формула-1" пойгаларида 7 марта чемпион бўлган пойгачи Михаэл Шумахернинг вазни айни пайтда 45 килограммни ташкил қилади.

Суриялик муҳожир ҳақида Россия матбуотида тарқатилган маълумотлар ёлғон бўлиб чиқди>>

Россиянинг интернет нашрларида Венгрияда мухбир аёл томонидан чалиб йиқитилган суриялик қочқиннинг “ал-Қоида” жангчиси бўлиб чиққанлиги ҳақида ёлғон ахборот кенг тарқатилди.

Рамзон Қодиров Маккадаги тиқилинчни ҳам фожиа, ҳам Тангрининг инъоми деб атади>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Маккада 24 сентябрда ҳаж пайтида юз берган тиқилинчни “Тангрининг катта инъоми” деб атади. Қодиров бундай фикрни “Русская служба новостей” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Тожикистонда жодугарларни 7 йилга қамаш таклиф қилинди>>

Тожикистон ҳукумати жиноий кодексга киритишни таклиф қилган ўзгартиш ва қўшимчалар фолбинлик ва сеҳр-жоду билан шуғулланувчиларга нисбатан кўриладиган чораларнинг қаттиқлашувига олиб келди.

29 ёшли россиялик аёл Россиядаги энг ёш буви бўлди>>

Россиянинг Нижегород вилоятида истиқомат қилувчи 29 ёшли Наталья Князькова Россиянинг энг ёш бувисига айланди.

Си Цзиньпин АҚШга оддий йўловчи самолётида учиб келди>>

ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШга Air China компаниясига тегишли оддий йўловчи самолётида учиб келди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Австралиялик аёл iPhone 6S харид қилишга навбатни эгаллаш учун ўз ўрнига роботни юборди>>

Австралиялик аёл Люси Келли iPhone 6S харид қилишга навбат кутиб ўз вақтини сарфлашни истамади ва ўз ўрнига роботни юборди, деб хабар бермоқда Mashable.com сайти.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар