Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (21-27 сентябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Жаҳонда 4 млрдга яқин одам интернетга уланмаган>>

4 млрдга яқин одам, яъни сайёрамиз аҳолисининг 57 фоизга яқини интернетга киришга имкони йўқ. Бу ҳақда БМТнинг интернет-технологияларни ривожлантириш бўйича қўмитаси маълум қилди. Буни Reuters ахборот агентлиги келтирмоқда.

Канадалик велосипедчи тезлик рекордини ўрнатди>>

Жамоа сардори Тодд Рейхарт Невададаги 16 анъанавий WHPSC мусобақалари давомида бир қатор тезлик рекордлари ўрнатди.

Сингапурда 140 минг долларлик атир намойиш қилинди>>

Испаниянинг Cuarzo The Circle атир-упалар ишлаб чиқарувчи уйи World of Diamonds корпорацияси билан бирга чекланган миқдордаги Royale Dream атирларини чиқарди. Атирлар Сингапурда “Формула-1” автопойгасининг Гран-присига бағишланган тадбирда намойиш қилинди, деб хабар бермоқда Luxurylaunches нашри.

ВИДЕО: Улкан ойна Саудия Арабистони фуқароси умрига зомин бўлишига бир бахя қолди>>

Саудия Арабистонидаги кузатув камераси катта ҳажмли ойна баландликдан йўлак бўйлаб секин сайр қилиб кетаётган эркак устига қулашини тасвирга олди.

Honda тарихи 2 дақиқали видеороликда акс эттирилди>>

Интернетда Honda компаниясининг ўз тарихига бағишланган видеоролиги пайдо бўлди. Унда компаниянинг асос солинганидан буён бугунга қадар қилган ишлари қисқа шаклда ифода этиб берилган.

Россиялик миллиардер буюртма қилдирган дунёдаги энг йирик яхта суратлари эълон қилинди>>

Оммавий ахборот воситаларида “Еврохим” раҳбари Андрей Мельниченко буюртмаси асосида тайёрланган дунёдаги энг йирик елканли “А” (Sailing Yacht A) яхтасининг суратлари эълон қилинди.

БААда робот-шифокорлар навбатчилик қиладиган бўлди>>

Бирлашган Араб Амирликларида робот-полициячилар, компьютер парковкачилар ва бошқа кўплаб электрон ёрдамчилар сафига робот-шифокорлар ҳам қўшилди. Улар тиббиёт хизматлари маҳаллий бозорида ҳақиқий инқилоб қилишлари кутилмоқда. 

Россиялик аёл “Ока”сида 170 км/соат тезликда BMW X6дан ўзиб кетди>>

Россиянинг Кемеровск вилоятида “Ока” машинаси ҳайдовчиси 170 км/соат тезликка чиқиб, кўплаб машиналардан ўзиб кетди. Улар орасида BMW X6 ҳам бор эди.

105 ёшли япон 100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилаганидан қониқмади>>

Япониялик Хидекити Миядзаки 100 метрга югуриб, 105 ёшдан ошганлар ўртасида жаҳон рекордини янгилади. Бироқ у ўзининг натижасидан норози эканини маълум қилди.

Рим папаси АҚШдаги сафари давомида оддийгина Fiat 500L автомобилида ҳаракатланмоқда>>

22 сентябрда АҚШга келган Рим папаси Франциск АҚШ бўйлаб кичкина ва арзон Fiat 500L автомобилида ҳаракатланмоқда, деб хабар бермоқда Asscociated Press ахборот агентлиги.

Дунёдаги энг кекса қоплон 24 ёшга тўлди>>

Тутқунликда яшаётган қоплонлардан энг кексаси кеча 24-туғилган кунини нишонлади. Айвори лақабли йиртқичнинг номига йўлланган табриклар Гиннесс рекордлар китобида чоп этилди, деб хабар берилади ташкилот Твиттерида.

ВИДЕО: Pepsi`ни биринчи марта ичиб кўрган қиз йиғидан ўзини тия олмади>>

Кофеинга аллергияси бор қизнинг мазкур модда қўшилмаган Pepsi ичимлигини ичиб, ўз ҳиссиётларини жиловлай олмасдан йиғлаб юборгани тасвирланган видеоролик YouTube`да бир кун ичида 35 минг мартадан зиёд томоша қилинди.

Сурияда бошида ракета парчаси бўлган қизалоқ дунёга келди>>

Сурияда шифокорлар бошида ракета парчаси бўлган гўдак ҳаётини сақлаб қолишди. Онаси қорнидаёқ жароҳат олган қизалоққа Амал – “Умид” исми қўйилди.

Қочоқлар оролига Айлан Курди номи берилади>>

Мисрлик миллиардер Нагиб (Nagib Sawiris)нинг айтишича, у мигрантларга мос келувчи 2 та грек хусусий оролни топган ва улардан бирига денгизда чўкиб, ҳалок бўлган 3 ёшли суриялик Айлан Курдининг номини беришни мақсад қилган,- деб ёзади АиФ.

Австралияда iPhone 6s смартфони мустаҳкамликка синовлардан ўтказилди>>

TechSmartt ва PhoneBuff каналлари янги iPhone 6s ва iPhone 6s plus смартфонларини Сиднейда сотувга чиқарилгандан кейин харид қилдилар ва мустаҳкамликка синовдан ўтказдилар.

Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябрь-18декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бўлди>>

ФИФА ижроия қўмитаси Цюрихдаги йиғилишда Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши муддатларини тасдиқлади. Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача ўтказиладиган бўлди, деб маълум қилинди ташкилотнинг расмий матбуот-баёнотида.

Денгиз тошбақасини миниб олган қиз 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин>>

АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Мелборн шаҳридаги пляжда денгиз тошбақасини миниб сайр қилган 20 ёшли қиз ҳибсга олинди, деб ёзмоқда The Daily Mail нашри.

Миннесотада 9 ёшли бола полициячилар итлари учун бронежилетларга 1200 минг доллар хайр-эҳсон қилди>>

АҚШнинг Миннесота штатида Итан Флинт исмли 9 ёшли бола К-9 бўлимининг полициячилар итлари учун бронежилетларга 1200 минг доллар хайр-эҳсон қилди, деб хабар бермоқда CBS News телеканали.