"Мерседес" жамоаси аъзоси Льюис Хэмилтон "Формула-1" бўйича Японияда ўтказилган Гран-При ғолибига айланди. Бу орқали амалдаги жаҳон чемпиони ўзининг мавсумдаги саккизинчи ғалабасига эришди.

Япониядаги пойгаларда иккинчи ўринни Хэмилтоннинг жамоадоши, германиялик Нико Росберг эгаллади. Учиничи ўрин эса "Феррари" вакили Себастьян Феттелга насиб этди.

27 сентябрь куни ўтказилган якуний 14-босқичдан кейин шахсий ҳисоб бўйича Хэмилтон 277 очко билан биринчи ўринда, Росберг 229 очко билан иккинчи ўринда, Себастьян Феттель 218 очко билан учинчи ўринда қайд этилган.

Конструкорлар баҳсида эса "Мерседес" (506 очко) етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда "Феррари" (337), учинчида эса "Уильямс" (208) жамоаси жойлашган. Тўртинчи ўринда қолган "Ред Булл" жамоаси 139 очко тўплаган.