Германия канцлери Ангела Меркель Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергга ижтимоий тармоқда ирқчилик кўринишидаги шарҳларнинг тарқатилишидан норозилик билдирди.

БМТ Бош ассамблеяси майдонларидаги учрашувда Меркель Facebook раҳбарияти Берлиннинг ирқчилик ҳолатига қарши кураш бўйича таклифларини инобатга олмаётганини айтди.

Цукерберг ўз навбатида бу муаммо устида ишлаш кераклигини жавоб қилди.