АҚШнинг Миннесота штатида Итан Флинт исмли 9 ёшли бола К-9 бўлимининг полициячилар итлари учун бронежилетларга 1200 минг доллар хайр-эҳсон қилди, деб хабар бермоқда CBS News телеканали.

4-синф ўқувчиси туғилган кунига берилган пулларни 4 йил давомида итларга ёрдам бериш учун тўплаб борган.

Итан интервьюсида барча полициячилар махсус жилетларга эгалиги, бироқ итларнинг ҳаммаси ҳам ҳимояга эга эмаслигини айтган.

“Баъзи итларда жилет бор, баъзиларида йўқ ва мен буни адолатдан эмас, деб ҳисоблайман”, деб айтди болакай.

Флинт итларга ёрдам бериш учун пулларни 4 йил давомида йиғиб келгани ва унинг ота-онаси уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.