Нью-Йоркда Sotheby's аукционида Krug виночилик уйи шампан виноси 116 минг 375 долларга сотилди, деб ёзмоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Лот нархига, шунингдек, Франциянинг Шампан вилоятига 2 кунга мўлжалланган 4 кишилик саёҳат ҳам киритилган бўлиб, сафарга борадиганлар сотилган шампань виносини бевосита жойида татиб кўришлари мумкин бўлади.

Вино дунёда 4 дона қолган 1915 йилдаги Krug Private Cuvee виносининг биттаси эканлиги сабабли бундай қиммат нархда сотилган. Харидорнинг номи айтилмаган.

Бироқ шуниси маълумки, харидорга сотиб олган виносидан ташқари, Krug уйида ишлаб чиқариладиган бошқа ноёб ва нафис винолардан татиб кўриш таклиф этилади.
Бундан ташқари, компания харидорни учта мишлен юлдузига эга ресторан бош ошпази Арно Лальмен тайёрлаган кечки овқат билан меҳмон қилади.