Тожикистон бош прокуратураси Тожикистон Ислом тикланиши партияси (ТИТП) раҳбариятига жиноий уюшма яратиш бўйича айблов қўйди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълум қилди.

ОАВлар маълумотларига кўра, ТИТПнинг 13 фаоли, жумладан партиянинг бутун сиёсий кенгаши Тожикистон махсус хизматлари томонидан 16-17 сентябрь куни исёнкор генерал Абдуҳалим Назарзода билан алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган. 10 кун ўтгач қўлга олинганларга жиноий уюшма ташкил этиш бўйича айблов қўйилди. Бу жиноят учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.