Олма-ота шаҳрида болалар учун "Аман келешек" номи остидаги Иккинчи инклюзив маданий спорт фестивали ўтказилди. Бу фестивал Қозоистон республикасининг биринчи президенти қошидаги жамғарма томонидан ташкил этилди.

Ушбу маросимда қатнашган 3,5 мингдан ортиқ болалар орасида мактаб ўқувчилари, болалар уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳамда интернетлар ўқувчилари бор эди.

"Бу фестивални ўтказишдан асосий мақсад болаларни касбга йўналтириш ҳисобланади. Бу ерда республиканинг турли томонларидан келган болалар учун турли мастер-класслар ўтказилди, турли соҳаларга оид мусобақалар ташкил қилинди. Фестивалда шунингдек, соғлом ҳаёт тарғиботи ўтказилди", дейди жамҳарма вакили Алия Кадирова.

"Соғлом руҳ - соғлом келажак" шиори остидаги фестивалда 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди.

Ушбу фестивал доирасидаги тадбирлардан бирида ўзига хос рекорд ўрнатилган. Фестивал иштирокчилари бир вақтнинг ўзида майдонга чиқишди ва 3,5 минг дона олмани истеъмол қилишди. Бу натижа Қозоғистоннинг миллий рекордлар китоби КИНЭСда рекорд сифатида қайд этилди.