Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кувайт бош вазири биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайҳ Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ал-Сабоҳом билан учрашди.

Ўзбекистон ва Кувайт ташқи ишлар вазирлари учрашуви Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессияси давомида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида вазирлар икки томонлама муносабатлар, ўзаро манфаатларни билдирувчи минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди.