УЕФА президенти Мишель Платини ФИФАнинг этика бўйича мустақил қўмитаси ўтказаётган текширув пайтида ўз лавозимидан четлатилиши ҳам мумкин.

Бу шунингдек, унинг келгуси йилнинг 26 февралида ўтказиладиган ФИФА президентлиги учун сайловларда қатнашишига ҳам ҳалал бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Швейцарияда ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди.
Мазкур иш жараёнида Блаттер Платини ҳисобига икки миллион Швейцария франки ўтказиб бергани аниқланган.

Француз амалдори буни тўққиз йил илгари ФИФА билан шартнома бўйича ишлаб олганини билдирган.