Украина ўз келажагини ўзи белгилайди ва Москвадан рухсат сўрамайди, деб айтди Пётр Порошенко.

“Биз Украина ҳалқининг тақдирини Москва эмас, Украина ҳалқининг ўзи ҳал қилишини истаймиз. Бизга Путиндан Европа миллати бўлиш учун рухсат сўраш ғояси нафратлидир. Биз Европа миллати ҳисобланамиз ва бунга катта ҳақ тўламоқдамиз”, - деб айтди Порошенко Нью-Йоркдаги анжуманда.