Украина президенти Пётр Порошенко БМТнинг 70-сессиясида қатнашиш учун АҚШга келишидан мақсади ҳақида айтди. У ўз давлатини қўллаб-қувватлаётган халқаро коалициянинг БМТ Хавфсизлик кенгашида ўрни мустаҳкамланишига гувоҳ бўлиш учун АҚШга келган.

"Бизнинг давлатимиз яхлитлиги тарафдори бўлган коалициянинг мустаҳкамлиги Украина учун тоза ҳаво каби зарурдир", дейди у 26 сентябрь куни телеканаллардан бирига берган интервьюсида.

"БМТнинг юбилей сессиясида асосий мавзулар тинчлик, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўлмоқда. Украина учун эса бу мавзулар бошқа барча давлатларга қараганда муҳимроқ", дейди Порошенко.

У ўз сафарида бир неча муҳим учрашувлар ўтказилишини қайд қилиб ўтган.

У шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари таркиби қайта кўриб чиқилишини истовчилар томонида.

Порошенко Украинанинг 2017 йилгача БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қабул қилинишидан умидворлигини билдирган.

У шунингдек, Россиядан БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий аъзолик ўрни ва вето ҳуқуқи олиб қўйилишини истайди.