Куба давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раиси Рауль Кастро барқарор ривожланиш вазифаларини бажариш учун ўз зиммасига аниқ мажбуриятларни олиш керак, деб айтди. Куба етакчиси бу фикрни БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича саммитида билдириб ўтди. 

Кастро бир қатор ривожланган давлатларнинг “технология ва билимларга монополиясини бартараф этиш кераклигини” таъкидлаб ўтди.

“Аниқ муддатлар ва мажбуриятларнинг йўқлиги, афсуски БМТга аъзо давлатларга барқарор ривожланишга эришиш соҳасида қўйилган вазифаларни бажаришга имкон бермайди. Ўз мажбуриятларини конкретлаштириш ва ночор давлатлар бир неча бор қарзларини тўлаганларини ҳисобга олиб қарздорлик муаммосини тартибга солиш керак”, деб айтди Кастро.    

Кастронинг айтишича, ҳозирда ҳарбий харажатлар 1,7 трлн доллардан кўпроқни ташкил қилмоқда ва унинг ўсишини тўхтатиш керак. “Агар ҳарбий харажатлар ўсиши тўхтатилмаса, биз сайёрамизда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка эриша олмаймиз”, деб айтди Кастро.

Аввалроқ Куба етакчиси Рауль Кастро биринчи марта Нью-Йоркка БМТ Бош ассамблеясида иштирок этгани келгани маълум қилинганди.