"Эрон Мино водийсида юз берган фожиадан ўзининг сиёсий мақсадларида фойдаланмаслиги керак", дейди Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил Ол Жубайр.

У Эрон томонини ҳаж маросимини адо этишчоғида ҳалок бўлган зиёратчиларни сиёсий масалаларга аралаштирмасликни сўраган.

"Мен умид қиламанки, Эрон раҳбарлари бу нохуш ҳодиса бўйича текширувларнинг натижасини кутишади", дейди Ол Жубайр.

Бироз олдинроқ, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ ҳаж зиёратчиларининг ҳалок бўлишини тергов қилишда Саудия Арабистонига босим ўтказиши кераклигини айтиб ўтганди.