«Трансаэро» авиакомпанияси шу йилнинг 25 октябрь кунидан бошлаб ўз авиарейсларини Домодедово ўрнига Внуково аэропортидан амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда авиаташувчи компаниянинг бош директори Дмитрий Саприкинга асосланиб, Интерфакс хабар берган.

Тегишли ҳужжатда қайд этилишича, 2015 йилнинг 25 октябридан бошлаб "Трансаэро"нинг барча рейслари фақат Внуково аэропортидан учади ва фақат шу аэропортга қўнади.

Бироз олдинроқ, «Трансаэро» авиапаркда ишчилар сонини қисқартириши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, 25 октябрь кунидан бошлаб Украина томонидан Россиянинг «Аэрофлота» ва «Трансаэро» авиакомпанияларига нисбатан жорий қилган санкциялари кучга киради.