Халк "Спартак"нинг ирқчи фанатларига ҳаводан бўса йўллади

Спорт 27 Сентябрь 2015 2635

"Зенит" жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Халк "Спартак"ка қарши ўтказилган ўйиндан кейин "Открытие" ўйингоҳи трибуналарида кузатилган расистик хатти-ҳаракатларга нисбатан ўз реакциясини ўзгача тарзда намойиш этди.

Журналист ундан майдонда туриб трибунадаги кимга томон ҳаводан бўса йўллаганини сўради.

"Афсуски, вазият оғир, ҳар сафар трибуналарда ирқчилик ҳаракатлари амалга оширилиб келмоқда. Мен бунга жиддий эътироз билдиришлардан чарчадим. Шунинг учун, уларга ҳаводан бўса йўллаб, ўйнашда давом этдим. Бу муҳокама қилишга ҳам арзимайди", дейди Халк.

Кўпроқ янгиликлар