Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларига умуман амал қилмаган машиналар гуруҳи мобил камераларнинг эътиборига тушган.

Тўй маросимидаги ўзига хос машина сайри одати пайтида бир қатор астаналик ёшлар йўл ҳаракатини бузган ҳолда ҳаракат қилишган. Улардан бири, яъни йўл бошловчи “йўлни тозалаш” мақсадида мумкин бўлмаган йўл чизиқларини босган ҳолда илон изи кўриниши ҳаракат қилгани тасвирланган. Машина ҳаттоки қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳам ҳаракат қилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборишган.