Volkswagen автомобилсозлик концерни таркибига кирувчи Audi компанияси 2.1 млн автомобилларида машиналари ажратадиган зарарли ажратмалар кўрсаткичини камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот ўрнатилганини тан олди.

Автомобиллар қуйида мамлакатларда реализация қилинган: 1.42 млн в Ғарбий Европада ва 13 минг АҚШда. Гап A1, A3, A4, A5, A6, TT, Q3 ва Q5 моделлари ҳақида кетмоқда. Уларга Евро-5 экологик стандартга мос двигателлар ўрнатилган.
Сентябрь ойида АҚШда Volkswagen автомобиллари экологик синовлари билан боғлиқ жанжал келиб чиқди. Аниқланишича, ушбу машиналарга ўрнатилган дастурий таъминот зарарли чиқиндилар ҳажми камаймаган тақдирда ҳам экологик режимни кўрсатиб тураверган. Махсус комиссия воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Компания кўп миллонли жаримага тортилиши мумкин.