3 ой ичида портал, автомобили сотмоқчи, сотиб олмоқчи ёки ижарага олмоқчи шахсларга ҳақиқий ёрдамчи бўлиб қолди.

Сентябрь ойида аvtobor.uz (http://avtobor.uz) ягона Ўзбекистон автопортали биринчи катта аҳамиятга эга санани, очилганига уч ой тўлганини нишонлади. Ушбу 3 ой ичида портал, транспорт воситасини сотмоқчи, сотиб олмоқчи ёки ижарага олмоқчи шахсларга ҳақиқий ёрдамчига айланди.

Эълонлар базасида фойдаланувчининг деярли барча истаганлари, ўзимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган автоуловлар, янги ёки бир оз ишлатилган автоуловлар, енгил ва тижорат учун транспорт воситалар, “темир тулпор” таърифлари ва суратлари мавжуд.

Қулай қидирув тизими уйингизни тарк этмасдан ҳар қандай транспорт воситасини унчалик катта бўлмаган скутердан бошлаб то юк автоуловигача ва автобусдан махсус техникагача сотиб олиш ёки сотиш имкониятини беради. Дам олиш кунлари машина бозорларига бориш, автосалонларда навбат кутиш, газеталарда ва устунларда эълонлар бериш каби ҳоллар орқада қолди. (http://avtobor.uz/users/register/) сайтида ҳозироқ рўйхатдан ўтсангиз сизнинг автоуловингиз тўғрисида ўша заҳоти Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида билиб олишади.

Бизнинг платформамиз нимаси билан қулай? Сайтнинг бир қатор афзалликлари бор, улар сизга орзуингиздаги автоуловни фойда билан сотишга ёки сотиб олишга ёрдам беради.

Харидорлар ва ижарачиларга автопортални қулайлиги

Хилма-хиллик. Автопортал базасида – янги ва ишлатилган мотоцикллар, енгил автоуловлар, тижорат учун транспорт воситалар, маҳсус техникалар, автобуслар харид қилиш, сотиш, ижарага бериш тўғрисида юзлаб эълонлар тўпланган. Сиз албатта ўзингизга кераклисини топасиз!

Уйни тарк этмасдан. Энди автобозорларни айланиш ва эълонли газеталарни сотиб олишнинг кераги йўқ. Сайтга кириб, керакли параметрларни териш ва энг қизиқарли таклифларни танлаш керак холос.

Тез. Қулай қидирув туфайли сиз нафақат керакли русумни танлашингиз мумкин, балки транспортнинг модели, кузови, юриб ўтган масофаси, ранги, двигател тури ва яна ўнтача кўрсаткичлари бўйича ажратишингиз мумкин. Бу эса бозорда қидириш ва эълонлар бўйича қўнғироқ қилиб, овора бўлишдан кўра анча осонроқ.

Кўркам. Сиз бирдан, бир неча эълонларни очиб, ушбу эълонлардаги автоуловлар техник таърифини, нархини ва босиб ўтган масофа қанчалигини солиштирсангиз бўлади. Бир неча иловаларни очиб, юмшоқ курсида ўтириш, бозорда автоуловлар ва уларнинг эгалари орасида югуриб юришдан кўра яхшироқ, албатта.

Автохабарлар. Блогда мунтазам равишда фойдали ахборотлар: Ўзбекистон автоулов ҳаваскорларига мутахассислар маслаҳатлари, автосалонлар ва Сирғали автобозорида автоуловларнинг ҳозирги кундаги нархлари, янгиликлар ва қизиқарли фактлар жамланмаси.

Сотувчилар ва ижарага берувчилар учун автопортал қулайликлари

Қулай. Эълонни, барча рўйхатдан ўтган фойдаланувчи жойлаштириши мумкин. Бу жараён бир неча дақиқа давом этади. Фотосуратни осонгина юкланг, таклиф этилган техник характеристикалардан тўғри келадиганини танланг ва унга ўзингиздан бир неча сўз қўшинг.

Осон. Сайтда жойлаштирилган профилингиз ва эълонларингизни бошқаришингиз соддалаштирилган бўлиб, катта миқдордаги бўлғуси харидорларни жалб этишга йўл очиб беради.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб. Сайтда барча шаҳарлардаги автоулов эгалари рўйхатдан ўтиши мумкин. Эълонни жойлаштиринг ва бир соат ўтар-ўтмас у тўғрисида мамлакатнинг барча бурчакларида билиб олишади.

Батафсил. Сиз автоуловнинг нафақат барча таърифларини айтиб беришингиз мумкин (эълонда 30дан кўпроқ бўлган кўрсаткичларни қайд қилишингиз мумкин), балки ҳар тарафлама олинган фотосуратларни юклаб олшингиз мумкин.

Қиймати. Эълонда сиз келишиладиган ёки турғун қийматни белгиланишингиз мумкин. Бу вақтингизни тежашга ёрдам беради: сизга фақат эълонингиз билан қизиқиб қолган шахслар қонғироқ қилишади.

Техник қўллаб-қувватлаш. Бизнинг автоуловлар бўйича мутахассислар ва вебусталаримиз сайтимиз ва унда эълонларни жойлаштириш бўйича саволлар тўғрисида жавоб беришдан хурсанд бўлишади. Агар сизда муаммо пайдо бўлса, унда сиз телефон, электрон қутича, ижтимоий тармоқлар орқали биз билан алоқага чиқишингиз мумкин.

Демак, агар сиз Тошкентда, Самарқандда, Андижонда ёки Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида автоуловни харид қилишни, сотишни ёки ижарага олишни истаётган бўлсангиз, биз сизга ёрдам беришга тайёрмиз. Avtobor.uz портали – қулай платформа бўлиб, бу эрда автоуловларга қизиққан шахслар учрашишади. Биз эса – сайт командаси ушбу учрашув иккала тарафга ҳам ёқимли ва самарали бўлишини таъминлашга ваъда берамиз.

Синаб кўришга таёрмисиз? Бизга қўшилинг!