Буюк Британия Сомали ҳудудида ҳаракат олиб борувчи "Ал-Шабоб" жангариларига қарши курашиш учун ўз тинчликпарвар контингентини юборади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўзининг Нью-Йорк шаҳридаги вақтинчалик қароргоҳида ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилган.

Британиялик ҳарбийлар жангариларга қарши Африка Иттифоқи аскарларига тиббий ва техник ишларда кўмак кўрсатади. Вазирнинг маълум қилишича, қироллик аскарлари ҳарбий амалиётларда иштирок этмайди.

Шунингдек, Буюк Британия Жанубий Суданга ҳам ҳарбий контингент жўнатиши маълум қилинган. Бу ҳудудда ҳам миллионлаб кишилар фуқаролик уруши туфайли уйсиз ва таъминотсиз қодишган. Британияликлар Жанубий Суданда инфратузилмаларни тиклаш мақсадида қурилиш ишларини олиб боришади ва маҳаллий полицияни тайёрлайди.

"Буюк Британия кўп йиллардан буён тинчликпарвар ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб келади. Биз ўз тажрибаларимизни Африкада амалда қўллашга қарор қилдик", дейди Кэмерон.