Эрон режиссёр Мажид Мажидийнинг “Муҳаммад – Аллоҳнинг элчиси” фильмини Оскар мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Фильм “Чет тилидаги энг яхши фильм” номинацияси бўйича кўриб чиқилади.

Жорий йилда бу номинацияга 67 мамлакат киноижодкорлари даъво қилмоқда. Уларнинг қайсилари танловда иштирок этиши 2016 йил 8 февраль куни маълум қилинади. Оскар мукофоти топширилиши маросими эса 26 февраль куни бўлиб ўтади.

“Муҳаммад – Аллоҳнинг элчиси” фильми “Пайғамбар Муҳаммад ҳаёти” трилогиясининг биринчи қисмидир. У эпик драма жанрида суратга олинган бўлиб, пайғамбарнинг туғилишидан 12 ёшида Шомда унинг пайғамбар бўлишини башорат қилган христиан роҳиби Бохирни учратишига қадар бўлган воқеаларни тасвирлайди.