Эрон президенти “ИШИД”га қарши курашаётган барча кучларни умумий режа ишлаб чиқишга чақирди

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 1380

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши курашаётган барча кучларни Башар Асад ҳукумати фикрини ҳисобга олган ҳолда Сурия бўйича умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга жалб қилиш кераклиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда Руҳоний АҚШнинг NPR радиостанция эфирида айтди.

“Биз ҳозирнинг ўзидаёқ кейинги ҳаракатлар ҳақида аниқ гаплашиб олишимиз керак. Сурия ҳукумати ҳам бунда иштирок этиб, ўз нуқтаи назарини, қолган манфаатдор томонлар ҳам ўз фикрини билдириши керак ва биз бу фикрларни жамлаб, ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишимиз мумкин бўлади”, деб айтди Руҳоний.

Руҳоний бунда “сўнгги ва энг муҳим сўз” Сурия халқи томонидан айтилиши кераклигини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар