Жаҳон ҳамжамияти Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимида қолиши керак, деган қарорга келди. Акс ҳолда бу давлат террорчилар учун жаннатга айланади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ўйлашимча, бугунги кунда Асад ҳокимият олдида қолиши лозимлиги ҳақидаги фикрга ҳамма қўшилади. Шу тариқа биз террорчиларга қаршилик кўрсата оламиз. Амалдаги ҳокимиятни мустаҳкамлашдан бошқа йўли йўқ”, - деди у.

Унинг таъкидлашича, террорчи гуруҳлар, биринчи галда ИШИДга қарши кураш бутун дунё учун энг устувор йўналиш бўлиши лозим.