Франция 2020 йилдан камбағал мамлакатлар ривожланиши учун яна 4 млрд евро ажратади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 995

Франция президенти Франсуа Олланд 2020 йилдан камбағал мамлакатлар тараққиёти учун яна 4 млрд евро давлат ёрдами ажратишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Франция тараққиёт учун ўзининг давлат ёрдамини оширишга қарор қилди ва 2020 йилдан мазкур мақсадлар учун қўшимча равишда 4 млрд евро йўналтиради”, - деди президент БМТ Бош Ассамблеясининг глобал тараққиёт саммитидаги нутқида.

Унинг қайд этишича, “мажбуриятларни бажариш”ни таъминлаш учун йирикроқ Европа тараққиёт банкини яратиш мақсадида Франция давлат ёрдами агентлигини каттароқ минтақавий молиявий гуруҳлар билан бирлаштириш йўли билан ислоҳ қилиш ҳақида қарор чиқарганини ошкор этди.

Кўпроқ янгиликлар