Сурия президенти Башар Асад мамлакатда тинчлик ўрнатишда муҳим ўрин тутиши мумкин, аммо Сурия келажаги у билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер баёнот берди.

“Яқинда суриялик бир мухолифатчи шундай деди – Асадсиз тинчлик ўрнатиб бўлмайди, у билан эса мамлакатнинг келажаги йўқ. Бу Сурия мухолифатининг дилеммаси, бу бизнинг дилеммамиз”, - деди у Германия биринчи каналига берган интервьюсида.
Штайнмайернинг фикрига кўра, Сурия БМТ Бош Ассамблеясининг асосий мавзусига айланади.

“Биз ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришимиз керак деб ўйлайман. Россия ўзи билганича ҳаракат қилиши, Ғарб эса унга жавоб бериш йўлларини қидиришидан маъни йўқ деб ўйлайман”, - таъкидлади Германия дипломатиянинг раҳбари.