Дунёнинг етакчи мамлакатлари президентлари Сурия президенти Башар Асаднинг ўз лавозимида қолиши бўйича бир тўхтамга келишди. Бу ҳақда Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний маълум қилган, деб ёзади РИА «Новости».

«Ўйлашимча бугун барча Башар Асаднинг ўз лавозимида қолишини истайди. Террорчиликка қарши кураш учун бу жуда зарур», — дея гапириб ўтган Руҳоний CNN телеканалига берган интервьюси чоғида.

Олдинроқ, Руҳоний ИШИД жангариларига қарши курашда барча давлатлар бирлашиб курашиши зарурлигини таъкидлаб ўтганди.