Ҳиндистон мультидиапазонли Astrosat космик обсерваториясини муваффақиятли равишда фазога учирди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, ушбу обсерватория коинотни ультрабинафша ва рентген нурларида кўриш имкониятини беради.

1.5 тоннали аппарат 650 км баландликдаги экваториал орбитага чиқарилган. У Ҳиндистоннинг PSLV-C30 ташувчи ракетаси ёрдамида учирилди. Телескоп билан биргаликда фазога Канада, Индонезия ва АҚШнинг 6 сунъий йўлдоши чиқарилди.