«Интер» мавсумда илк марта мағлубиятга учради

Спорт 28 Сентябрь 2015 1010

27 сентябрь оқшомида Италия А сериясининг 6-тур учрашувлари давом эттирилди. Ушбу турнинг марказий учрашуви сифатида баҳоланган "Интер" ва "Фиорентина" жамоалари баҳсида меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қилиб кетишди.

Ўйинда "Фиорентина" таркибида Калинич учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Иличич эса ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Мезмонлар таркибидаги Икарди битта голи билан жавоб қайтарди. Бу мағлубият туфайли Роберто Манчини шогирдлари турнир жадвалидаги пешқадамликни "Фиорентина"га бой берди.

Қолаверса, мазкур мағлубият "Интер" учун бу мавсумдаги дастлабкиси бўлди. Миланликлар бундан олдинги 5та ўйинда кетма-кет ғалабалар қайд этган, «Аталанта» (1:0), «Карпи» (2:1), «Милан» (1:0), «Кьево» (1:0) ҳамда «Верона» (1:0) мағлубиятга учратилиб, Ханданович 5та ўйинда атиги битта гол ўтказиб юборганди.
Кейинги турда "нераззурилар" сафарда "Сампдория"га қарши ўйнайди.
Интер – Фиорентина 1:4 (0:3, 1:1)
Голлар: 0:1 – 4, пенальти Иличич, 0:2 – 18 Калинич, 0:3 – 23 Калинич, 1:3 – 60 Икарди, 1:4 – 76 Калинич.
Интер – Ханданович, Сантон, Миранда, Медель, Перишич (Биабиани, 61), Гуарин (Брозович, 77), Мело, Кондогбиа (Раноккия, 46), Икарди, Теллес, Паласио.
Фиорентина – Тэтэрушану, Ронкалья (Жилберто Жуниор, 75), Родригес, Астори, Алонсо, Бадель (Фернандес, 82), Весино, Блашчиковски (Томович, 69), Иличич, Валеро, Калинич.
Огоҳлантиришлар: Ханданович (3), Кондогбиа (40), Гуарин (43), Калинич (69), Медель (81), Алонсо (90).
Четлатиш: Миранда (31).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар