Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийнинг қайд этишича, расмий Бағдод ИШИД жангариларига қарши курашиш учун Россия, Сурия ва Эрон каби бошқа давлатлар билан баҳамжиҳат иш олиб боришга тайёр, дея хабар беради Associated Press.

Шунингдек у, Россия томонининг ИШИДга қарши курашишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Шу билан бир қатор ироқлик мансабдор мамлакатнинг АҚШ билан биргаликда Сурия ҳудудидаги жангариларга ҳарбий ҳаво қўшинлари орқали зарба беришни давом эттиришларини маълум қилди.

27 сентябрь куни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ИШИДга қарши курашда Россия ва Сурия билан ҳамкорлик қилинишини тасдиқлаганди.