Номаълум жангарилар 2 сентябрь куни қўлга олинган Туркия фуқароларини озод қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Бир гуруҳ қуролланган шахслар интернетда жойлаштирилган видеолавҳада асирлар Туркия ҳукумати берган ваъдаларини бажаргани туфайли озод қилинганини таъкидлаган.
“Биз билан яхши муносабатда бўлишди”, - деди арабчалаб тутқунлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Бағдоднинг шарқидаги Мадинат ас-Садр туманидаги қурилаётган Олимпия спорт мажмуасига ниқобли шахслар бостириб кириб, Nurol İnşaat компаниясининг 18 нафар ходимини ўғирлаб кетган эди. Улардан 2 нафари илгарироқ озод қилинган эди.