26-27 сентябрь кунлари Италия А сериясининг 6-тури доирасида 8та учрашув бўлиб ўтди.

Турнинг энг марказий баҳси тур арафасида 1 ва 2-ўринларда турган "Интер" ҳамда "Фиорентина" клублари ўртасидаги учрашув бўлди. Ушбу ўйинда кутилмаганда 1:4 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар ғалаба қозонди.
Қайд этиш керакки, мазкур мағлубият "Интер" учун бу мавсумдаги дастлабкиси бўлди.
Эндиликда, "Фиорентина" 15 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. "Нераззурилар" эса тўплар нисбатидаги фарқ туфайли иккинчи ўринга тушди.

Интер – Фиорентина 1:4 (0:3, 1:1)
Голлар: 0:1 – 4, пенальти Иличич, 0:2 – 18 Калинич, 0:3 – 23 Калинич, 1:3 – 60 Икарди, 1:4 – 76 Калинич.
Интер – Ханданович, Сантон, Миранда, Медель, Перишич (Биабиани, 61), Гуарин (Брозович, 77), Мело, Кондогбиа (Раноккия, 46), Икарди, Теллес, Паласио.
Фиорентина – Тэтэрушану, Ронкалья (Жилберто Жуниор, 75), Родригес, Астори, Алонсо, Бадель (Фернандес, 82), Весино, Блашчиковски (Томович, 69), Иличич, Валеро, Калинич.
Огоҳлантиришлар: Ханданович (3), Кондогбиа (40), Гуарин (43), Калинич (69), Медель (81), Алонсо (90).
Четлатиш: Миранда (31).

Италия чемпионати, 6-тур
26 сентябрь

Рома – Карпи
Римликлар бу турда лига дебютанти "Карпи"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва очколари сонини 11тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. "Карпи" эса 2 очко билан 19-ўринда қолди.

Рома – Карпи 5:1 (3:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 24 Манолас, 2:0 – 28 Пьянич, 3:0 – 31 Жервиньо, 3:1 – 34 Боррьелло, 4:1 – 51 Салоҳ, 5:1 – 68 Динь.
Огоҳлантиришлар: Кофи (26), Майкон (76).

Наполи – Ювентус
Мавсумни омадсиз бошлаган икки гранд тўқнашуви ҳам марказий баҳс мақомини олди. Бу ўйинда неаполликлар ғалаба қилишди, "Ювентус" эса 6 турдаги учинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. Эндиликда ўтган мавсум чемпионлари 5 очко билан 15-ўринда жойлашган. "Наполи" ҳисобидаги очколар 9тага етиб, жамоа 9-ўринга юқорилаган.

Наполи – Ювентус 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 26 Инсинье, 2:0 – 62 Игуаин, 2:1 – 63 Лемина.
Огоҳлантиришлар: Ғулом (50), Бонуччи (51), Эвра (53), Кальехон (55), Падоин (87), Мората (90).

27 сентябрь

Женоа – Милан
"Милан" бу турда Генуяга сафар қилди ва мухлисларини яна бир бор ранжитадиган ўйин ўтказди. Мезбонлар вакили Жемаилининг жарима зарбасидан киритган голи учрашувдаги ягоналигини сақлаб қолди. Эндиликда "россонерилар" 9 очко билан турнир жадвали экваторида жойлашган, "Женоа" эса 6 очко билан 14-ўринга чиқди.

Женоа – Милан 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 10 Жемаили.
Огоҳлантиришлар: Бонавентура (11), Романьоли (18), Калабрия (56), Паволетти (58), Де Мео (61), Джемаили (67), Луис Адриано (83), Бурдиссо (89), Бертолаччи (90).
Четлатиш: Романьоли (42).

Болонья – Удинезе
"Болонья" бу турда ҳам мағлубиятга учради. "Удинезе" эса сафардаги ғалаба эвазига 13-ўринга кўтарилди.

Болонья – Удинезе 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 31 Мунье, 1:1 – 61 Агеманг-Баду, 1:2 – 85 Сапата.
Огоҳлантиришлар: Мунье (34), Дестро (41), Аднан (45), Диавара (50), Масина (57), Лоди (66), Паскуале (88).

Верона – Лацио
Римнинг яна бир жамоаси "Лацио" сафарда вероналикларни мағлуб этиб, очколари сонини 12тага етказди (5-ўрин). "Верона" ҳисобидаги очколар 3талигича қолди (17-ўрин).

Верона – Лацио 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 33 Хеландер, 1:1 – 63, пенальти Биглия, 1:2 – 86 Пароло.
Огоҳлантиришлар: Халлфредссон (14), Маурисио (25), Лулич (67), Сала (78), Пароло (90).
Четлатиш: Маурисио (81).

Торино – Палермо
"Торино" "Палермо"ни мағлуб этиб, 13 очкоси билан 3-ўринга чиқиб олди.

Торино – Палермо 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 44, автогол Гонсалес, 2:0 – 48 Беннаси, 2:1 – 71 Гонсалес.
Огоҳлантиришлар: Рисполи (31), Бово (34), Молинаро (37), Васкес (42), Струна (66), Паделли (77), Квайсон (88), Эль-Каутари (90).
Четлатиш: Молинаро (61), Оби (89).

Сассуоло – Кьево
Мавсум кучлилари сафида яна бир кутилмаган ном. "Сассуоло" айни вақтда 12 очко билан кучли тўртликни тўлдириб турибди. Жамоа бу турда "Кьево" билан дуранг ўйнаган бўлсада, ўз ўрнини йўқотмади.

Сассуоло – Кьево 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 3 Дефрель, 1:1 – 24 Палоски.

Огоҳлантиришлар: Пелузо (12), Хетемай (43), Маньянелли (56), Берарди (64).

"Фрозиноне" – "Эмполи" ҳамда "Аталанта" – "Сампдория" баҳслари бугун бўлиб ўтади.