Каталония мустақиллиги тарафдорлари коалицияси парламентдаги 62та ўринга эга бўлади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 1506

Каталонияда бўлиб ўтган маҳаллий парламентга сайловлардаги 99,67 фоиз овозлар қайта ҳисоблаб чиқилганидан сўнг автономия мустақиллиги учун курашаётган коалиция 39,57 фоиз овоз тўплаб, 62та ўринга эгалик қилиши ойдинлашди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан Каталония ҳукумати раҳбари саналган “Фуқаролар” партияси вакили Инес Арримадас истеъфога чиқади.

Унинг сўзларига кўра, “кўпчилик каталонияликлар коалициядан юз ўгиришди”. Барселонада Арримадас сўзга чиққан матбуот анжуманида эса партия тарафдорлари “Каталония, бу – Испания” сўзларини жўровозликда ифода этишди.
Ўз навбатида, Миллий партиядан номзод Ксавье Гарсиа Альбиоль сайлов натижалари кўпчилик каталонияликлар Испаниядан ажраб чиқишга қарши эканини кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

Каталония социологик партияси етакчиси Микель Исета “Мустақиллик учун бирга” “плебисцит” сингари имкониятларни кўриб чиқиши, бироқ улар вилоятнинг Испания таркибидан чиқиш жараёнини бошлаш учун мутлақ кўпчилик овозни тўплай олмаганини маълум қилди.

Аввал хабар қилинганидек, 27 сентябрь куни автоном вилоятда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда “Фуқаролар” партияси парламентдаги 135 ўриннинг 25тасини қўлга киритди. Каталония социологик партияси 16, Испаниядаги ҳукмрон Халқ партиясининг филиали 11, "Каталония, ҳа, бу мумкин" партияси 11, “Миллий бирлик” партияси 10 ўринга эга бўлди.

“Мустақиллик учун бирга” Каталония демократик конвергенциялари, "Каталон сўл республикачилари" ва автономия мустақиллиги учун кураш олиб бораётган бошқа бир қатор ташкилотлар билан иттифоқ ташкил этди.

Аввалроқ коалиция ғалаба қозонган тақдирда, вилоят ҳукуматини унинг амалдаги етакчиси Артур Мас бошқаришини маълум қилган эди.

Сайловнинг якуни натижалари 4 октябрда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Каталония мустақиллигини истаётган партиялар парламентда 68та ўрин олишга умид билдираётган эди. Бундай натижа уларга “Каталониянинг мустақиллигига эришиш жараёнини” ишга тушириш, яъни янги ҳукумат тузиб, қонунчиликни ўзгартиришга имкон беради. Айирмачиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Каталония 18 ойдан кейиноқ мустақил давлатга айланиши мумкин.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар