Киночилар уйида «Эъзоз ва эҳтиром кечаси» ўтказилади

Маданият 28 Сентябрь 2015 1402

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йил 18 февраль куни тасдиқланган «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Умрбоқий сиймолар» ҳужжатли фильмлари туркумини яратиш белгилаб қўйилган.

Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан таниқли навоийшунос олим, академик Азиз Қаюмов, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов ва Ўзбекистон халқ рассоми, академик, таниқли ёғоч ўймакор уста Ортиқ Файзуллаевнинг ҳаёти, ижодий фаолияти ва бой илмий-маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи «Адабиёт сарманзиллари», «Дониш дарахти» ва «Уста» номли ҳужжатли фильмлар суратга олинди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида, жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 15:00да «Киночилар уйи»да мазкур фильмларнинг тақдимоти ҳамда фильм қаҳрамонлари билан ижодий учрашув – «Эъзоз ва эҳтиром кечаси»ни ўтказиш режалаштирилган. Унда фильмларнинг асосий қаҳрамонлари, уларнинг шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда кўплаб таниқли олиму ижодкорларнинг иштирок этиши кўзда тутилган. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Тадбирни ёритишни истаган оммавий ахборот воситалари вакиллари мазкур тадбирга таклиф этилади. Қўшимча маълумотлар учун Агентлик матбуот хизматига мурожаат қилиш мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар