Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 6 турида 5та гол урди.

Ушбу натижа 30 ёшли ҳужумчи учун 2010/11-йилги мавсумдан буён энг ёмон натижа бўлиб турибди. Ўша йили Роналду Испания чемпионати 6 турига келиб 3 та гол киритган эди.

Қайд этиш керакки, Роналду жорий мавсумдаги 5та голининг барчасини 3-турда, "Эспаньол" дарвозасига йўллаган (6:0).