Каменмаада (Лапландия провинцияси, Финляндия) ўт қўйилиши натижасида автосалон ҳудудида турган 40та автомобиль ёниб кетди. Шу ҳудуд яқинида турган икки автомобилга эса зарар етди, деб хабар беради Ilta-Sanomat.

Воқеа 27 сентябрь оқшомида содир бўлди. Ўт ўчирувчилар етиб келишганида олов бинога ўтиб кетган эди. Орадан кўп вақт ўтмай, бошқа бир автоустахонада ўт чиққани ҳақида хабар келган.

Ёниб кетган машиналарнинг 10 донаси KIA ва NISSAN автомобиллари бўлиб, айримларининг нархи 60 минг евро эди.

Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда умуми зиён 1 млн еврони ташкил этди.