Россия Ироқ ва Сурияга ҳарбий техника етказиб бериш масаласида ҳеч қандай сиёсий шартларсиз кўмак бермоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Биз ҳамкорларимизни ҳарбий техниканинг замонавий намуналари билан таъминлаган ҳолда Сурия ҳукумати, Ироқ ҳукуматига фаол кўмак бермоқдамиз ва бошқа қурол-аслаҳа етказиб берувчиларга ўхшаб ҳеч қандай сиёсий шартлар қўймаяпмиз”, деб айтди Лавров.