Лукашенко Депардье иштирокидаги фильм учун 2 млн доллар маблағ ажратди

Маданият 28 Сентябрь 2015 1717

Беларусь президенти Александр Лукашенко франциялик таниқли актёр Жерар Депардье иштирокидаги «Нормандия — Неман» фильмини суратга олиш ишлари учун 2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Госфильмофонд бош директори Николай Бородачев "Известия" нашрига маълум қилган.

Бу Франция, Россия ва Беларусь киноижодкорлари ҳамкорлигида амалга ошириладиган энг катта лойиҳа бўлиши айтилмоқда.

Бородачевнинг айтишича, айни вақтда фильм продюсерлари ташкилий масалаларни ҳал қилишмоқда. Ушбу фильмда Депардье иккинчи пландаги актёр сифатида иштирок этади. У ушбу фильмда механик қаҳрамонни гавдалантиради.

Депардье ушбу картина ҳақида шу йилнинг июнь ойида Беларусга ташриф буюрган вақтида гапириб ўтганди. У ушбу фильм генерал Шарль де Голлнинг ҳаётида юз берган воқеалар асосида суратга олиниши ҳақида маълумот берганди. Фильмнинг катта саҳналарга қачон чиқарилиши маълум эмас. Депардье ўшанда Беларусга фақат ишлаш учун келмагани, бу ерда яшашни исташини маълум қилганди.

Маълумот учун, «Нормандия — Неман» Франциянинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги авиацион полки бўлиб, у 1942 йилда генерал Шарль де Голл ташаббуси билан ташкил этилган.

«Нормандия — Неман» учувчилари уруш давомида 5 мингдан ортиқ ҳарбий парвозларни амалга оширишган ва 900дан ортиқ жангларда иштирок этишган.

1960 йилда ҳам ушбу полк ҳақидаги ҳужжатли фильм экранлаштирилган, унга франциялик Жан Древиль режиссёрлик қилганди. Ўша картинада ҳам бир қатор рус актёрлари Николай Лебедев, Юрий Медведев, Владимир Гусев, Николай Рыбников, Виталий Доронин ва Нина Гребешкова иштирок этишганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар