Макка Ҳаж ишлари бўйича котибияти 6та қабристонда 74 700 қабр тайёрламоқда. Уларнинг айримларида Мино водийсидаги тиқилинчликда ҳалок бўлганлар дафн қилинади. Бу ҳақда котибият матбуот директори Усома Зайтун ахборот берди.

Бу қабристонлар ичига Маълаъ (30 минг ўрин), ал-Адл (2 минг ўрин), ал-Шариа (22 минг ўрин), ал-Харом (20 минг) киради.
Бундан ташқари, Зайтуннинг баёнотига кўра, ар-Рабвай ва Арофат қабристонларида ҳам ҳалок бўлганларнинг бир қисми дафн этилади.