Мексикалик 2 балиқчи ҳалокатга учрагач, 4 кун давомида музлаткичда жон сақлади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 2946

Мексикалик ҳарбийлар 4 кун олдин йўолиб қолган икки балиқчини очиқ денгизда музлаткич ичига кириб олган ҳолда сузаётган алфозда топиб олишди. Бу ҳақда Noticias MVS хабар берган.

Балиқчиларнинг айтишича, улар денгизга 21 сентябрь куни йўл олишган, 22 сентябрь куни кучли бўронга дуч келишгач, уларнинг қайиғи шикастланиб, чўкиб кетган. Улар узунлиги 1.5 метр, эни эса 1 метр бўлган музлаткич ичига тушган ҳолда жон сақлаб қолишган.

Бу музлаткич, уларнинг қайиғига балиқлар сақланиши учун олинганди.

Балиқчиларнинг қариндошлари, улардан дарак бўлмагач, керакли жойларга мурожаат қилишган.

Қутқарувчилар 26 сентябрь куни Синалоа штатининг Альтата шаҳри қирғоқларидан 79 км масофада уларни учратиб қолишган.

Ҳарбийлар уларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган ва овқат ҳамда сув беришгач, Альтатадаги шифохонага олиб боришган.

Кўпроқ янгиликлар