Қозоғистон БМТ давлатларига мудофаа бюджетининг 1 фоизини барқарор ривожланишга ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Мен яна бир бора ҳар бир давлат томонидан мудофаа бюджетининг 1 фоизини барқарор ривожланиш бўйича БМТ махсус фондига ажратишни таклиф қиламан”, - деди у.
“XXI асрда давлатларнинг омадлилигини қурол-яроғ арсенали эмас, илғор ғоялар яратиш, мафтункор объектлар барпо этиш қобилияти белгилаб беради”, - қўшимча қилди Назарбоев.