Қозоғистон Катта Евросиё ғояси атрофида бирлашиш тарафдоридир. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.

Айтилишича, ушбу ғоя XXI асрда бутун ҳудудни Евросиё иқтисодий иттифоқи, Буюк Ипак йўли камари ва Европа Иттифоқини ягона геосиёсий лойиҳага бирлаштириши мумкин. Бу қитъанинг турли нуқталаридаги нотенгликнинг олдини олиши, янгича тартиб яратилишига замин яратиши мумкин.

Шунингдек, Назарбоев Қозоғистонда минг йиллик тараққиёт режалари бажарилиб келаётгани юзасидан ҳисобот берди.